Коллеж ва лицей 1200 та битирувчиларининг 64%и ўрта мактабда таҳсил олиш даврида репродуктив саломатлик ҳақида ахборотга эга бўлмаган. Мазкур аҳолишунослик соҳасига оид тадқиқот 2017 йилда БМТ Жамғармаси кўмагида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти томонидан ўтказилди.
Оилавий можаролар, буллинг, жароҳатланган руҳият ва баҳтсиз тақдирлар – билимларнинг етишмаслиги ва сохта уялишнинг қайғули натижасидир. Стереотип ва стигма муҳимми ёки соғлиқ ва бахтми, жинсий тарбия ҳақидаги лойиҳада бу саволга жавоб топамиз.