ЁШЛАРНИНГ 64%И «БУ» ҲАҚИДА БИЛМАЙДИ
Гигиена
6-синфда таҳсил олаётганимизда, синфимизда Мунира исмли қиз ўқир эди. Кунлардан бир кун у, дарс тугагач, стулдан турди ва хамманинг нигоҳи унинг юбкасидаги доғга тушди. Синфдошлар уни мазаҳ қилишди ва бу мавзу узоқ вақтгача ўғил болалар ва қизлар ўртасида муҳокама қилинишда давом этди. Ўқитувчи ҳам уни урушиб берди ва бундан буён эхтиёт бўлиш кераклигини таъкидлади. Мунира эса, ниҳоятда қўрқиб кетди: у ўзини тузалмас дардга чалинган ва яқинда умри якун топади деган ҳаёлга борди. Биз оёғимизни қўлга олиб, уйга чопиб кетдик, у эса, йиғлашдан тўтамасди. Мен ҳам дугонамнинг аҳволидан хавотир олганим учун йиғлардим. Кейинчалик мен яна бир неча бор уни тинчлантиришимга ва синфдошлар ҳужумларига биргаликда қаршилик кўрсатишимизга тўғри келди. Бу даҳшатли воқеа бир неча ой мобайнида давом этди. Аммо кейинчалик, худога шукур, бироз эсдан чиқди, ваҳоланки, вақти-вақти билан бу воқеа ёдимизга тушар эди, баъзилар эса, Мунирага жуда хунук лақамлар қўйишга ҳаракат қилишар эди.

Ўша пайтлар на у, на мен у билан нима содир бўлаётганини тушунмас эдик. Ҳеч ким на у билан, на мен билан ҳайз кўриш, бу ҳолат қачон ва қандай бошланиши ҳақида гапириб бермаган эди, чунки бу уят ҳисобланар ва бу ҳақида гапириш одати бўлмаган.

Бу воқеанинг давоми бўлган. Мен билан ҳам худди шундай ҳолат такрорланиши мумкин деб ўйлаб, мен шу даражада хавотир олганманки, гигиеник ёстиқчалардан мунтазам фойдалана бошладим, устидан эса, яна бир неча қаватли дока ишалатар эдим. Шу қадар қалин эдики, ўрнимдан турганимда, оёқларим жонсиз бўлиб қолар эди. Албатта, бу катта ноқулайликлар, асабийлашиш, терининг яллиғланишини, кейинчалик эса, соғлигим билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарди. Ҳозирги кунда ҳамммаси жойига тушиб кетди, лекин ўша пайтларда қанчадан-қанча хавотирларни, даволаниш жараёнларини, бепушт бўлиб қолиш қўрқувини, ёқимсиз муолажаларни бошимдан кечирдим.


Қачон ва нималарни гапириб бериш лозим ?
Ўғил болага жинсий тарбия ва гигиена ҳақида қачон ва нималарни гапириб бериш лозим?
Болалик ёшидан ўғил болага жинсий аъзосини мунтазам поклашни (тозалаб ювишни) ўрганиш зарур. Шунга риоя қилинса, келажакда унда гигиеник муолажаларни бажариш кўникмаси ҳосил бўлади.

13-15 ёшларга тўлганда, ўғил бола жинсий улғайиш (поллюция) аломатларининг пайдо бўлиши ҳақида ахборотга эга бўлиши керак. Бундай ҳолат юзага келганда, жинсий аъзоларни, уларнинг ишқаланишига ёки тирналишига йўл қўймасдан, сув билан ювиш зарур.

Жинсий улғайиш даврида барча тери безлари ута фаол ишлаши, ажралаётган тер парчаланиши натижасида бадбўй ҳид таратиши ҳақида ўғил болаларни огоҳлантириб қўйиш зарур. Тернинг кўп ажралиши, айниқса қўлтиқ ости зонасида ва жинсий аъзоларда қичишиш ва ҳатто жинсий уйғониш келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли, жинсий аъзоларни кунига камида бир марта сув билан ювиш тавсия этилади.
Қиз болага жинсий тарбия ва гигиена ҳақида қачон ва нимани гапириб бериш лозим?
12-13 ёшларга тўлганда, қиз бола ҳайз кўриш ҳақида билиши керак. Шу пайтга келиб, қиз болага шу ёшларда унинг кайфияти ўзгариши, чарчоқнинг ошиши, бош оғриғининг, қорин остида бехузурлик ва давомли оғриқларнинг пайдо бўлиши ҳақида сўзлаб бериш лозим.

Қиз болага кундалик тутишни, унда ҳайз кўриш саналарини, унинг давомийлигини, хайз кўп-камлигини, оғриқли ҳисларни ва бошқа аломатларни қайд этишни ўргатиш зарур.

Ўспирин қизлар ўспирин йигитлар каби тана тузилиши ва жинсий органлар фаолиятидан бохабар бўлиши керак.

Ўспирин қизлар гигиеник ёстиқчаларни қўйиб юриш зарурати ҳақида ахборотга эга бўлиши зарур.

Гинекологлар кунига икки марта – эрталаб ва ухлашдан олдин ювиниш муолажасини амалга оширишни тавсия этишади. Очиқ ҳавзаларда ва бассейнда чўмилгандан сўнг интим гигиена учун мўлжалланган воситалардан фойдаланиш лозим.

Жинсий аъзоларни ишқалаб артмасдан, ўз сочиғига (фақат ўз сочиғига!) сувини шимдирган маъқул.

Ички кийим танланганда, қоннинг микроайланишини қийинлаштирадиган ва сауна самарасини берувчи синтетик тор матоли кийимларни эмас, фақат пахта матолиларни афзал кўриш керак. Шу сабабли шифокорлар гигиеник ёстиқчаларни мунтазам равишда қўйиб юришни тавсия этишмайди – улар жинсий аъзоларнинг нафас олишига имкон бермайди.

Нисбатан каттароқ ёшда
Нисбатан каттароқ ёшда тартибсиз жинсий муносабатларга йўл қўймаслик, контрацевтивлар (ҳомиладорликни олдини олувчи фармацевтик воситалар)ни қўллаш, жинсий алоқага киришганда, презервативлардан фойдаланиш, тасодифий жинсий алоқадан сўнг жинсий йўл билан узатилувчи инфекцияларни юқтиришнинг олдини олиш учун мирамистин ва хлоргексидинга ўхшаш турдаги антисептиклар билан жинсий аъзоларни тозлаш зарурати ҳақида маълумот берилади.

Хатто аломатлар бўлмаганда ҳам, ҳар йили сифилис, инсон имуннитет танқислиги вируси, В гепатити инфекцияси бор-йўқлигини аниқлаш учун ҳар йили шифокор кўригидан ўтиш, ҳомиладорликнинг олдини олувчи ичига истеъмол қилинадиган дори-дармонларни, бактерияларга қарши перпеаратлар ва антибиотикларни ўта эҳтиёткорлик билан қабул қилиш ҳақида маълумот бериш зарур.
Жинсий аъзоларнинг шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик ўз навбатида бепуштликка олиб келувчи у ретрит, цистит, кандидоз ва бошқа шунга ўхшаш касалликларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида айтиш зарур.
Бошқа мамлакатларда аҳвол қандай?


Пинхасова Бэлла Николаевна
шифокор - гинеколог
"Шаҳарлик қизлар учун кўплаб муаммолар - замон, мода, ёшлик муаммолари. Муайян бичимдаги ички кийим кийиш. Стринглар - анус ва вагина ўртасидаги инфекция омилининг ўтказувчиси. Бундан кенг тарқалган касаллик - бактериал вагиноз келиб чиқади. Қизларга бундай ички кийимни қисқа вақт мобайнида кийиш мумкинлигини тушунтириш керак.

Замонавий дунёда аёлларга мўлжалланган гигиеник ёстиқчаларни доимий равишда қўйиб юриш, шубҳасиз, бувиларимиз ва оналаримиз авлодлари замонасидан энг катта устунликдир. Замонавий ишлаб чиқариш ва турли хил гигиена воситалари соҳасидаги ҳар қандай янгиликлар бизнинг замондошларимизнинг ҳаётини анча қулай ва ёқимли қилди. Бозорда турли хилдаги, турли ёшдагилар учун, ҳайз даврининг турли кунларига мўлжалланган гигиеник ёстиқчалар мавжуд, агар, албатта, бунга монелик қилувчи баъзи ҳолатлар бўлмаса ёки аллергик реакцияларга олиб келмаса, уларни ишлатиш хавфсиздир.

Жинсий тарбия нафақат Ўзбекистоннинг, балки кўплаб мамлакатларнинг ҳам муаммосидир. Ҳар бир ёшда аёллар мураккаб муаммоларга дуч келадилар. Аммо қизларнинг гигиенаси ҳақида алоҳида тўхталмоқчиман. Онадан бошқа ҳеч ким қизига жинсий аъзосини гигиеник ювишни қачон ва қандай амалга ошириш кераклигини, бошқа нозикликларни тушунтириб беролмайди. Шунинг учун бу ҳақда гаплашиш керак, бу жуда самимий, аммо умуман "уятли" мавзу эмас.
Дарья Османова

Узбекистон Республикаси замонавий журналистикани ривожлантириш маркази
http://www.mjdc.uz