ЁШЛАРНИНГ 64%И «БУ» ҲАҚИДА БИЛМАЙДИ
Ҳомиладорликдан сақланиш
«25 ёшда биринчи фарзандни дунёга келтирганимдан сўнг менга бачадон ички спиралини ўрнатишни таклиф этишди, - дейди Марина (исми ўзгартирилган). Мен иккинчи фарзандни режалаштирмаганлигим сабабли унчалик қаршилик кўрсатмадим. Кўрсатмага кўра бир йилдан сўнг режадаги кўрикдан ўтишга келганимда, шифокор спираль ёки нотўғри қўйилган, ёки жисмоний зўриқиш натижасида (ўша пайтда мен спорт билан фаол шуғулланар эдим) битта "оёқчаси" билан чиқиб қолган ва бачадон бўйнини жароҳатлаганлиги ҳақида маълум қилди. Узоқ ва жуда ёқимсиз даволаниш жараёни бошланди. Ювиб тозалаш ва суртмалар ёрдам бермади, чуқур эрозия (яллиғланиш)ни коагулятор билан куйдиришди. Кейин яна спирални кўйишди. Бироз вақт ўтгач, ҳомиладорликнинг биринчи аломатлари пайдо бўлди ва УТТ (УЗИ) бўйича шифокордан "қувончли" хабар янгради: "Мен ҳомиладорман". Спирални эҳтиётлаб олишди. Маълум бўлдики, у яна нотўғри туриб қолган. Бу ҳолат нафақат ёқимсиз эди, балки ҳомиладорликнинг биринчи триместрида ҳеч қандай аралашув бўлмагани маъқуллигини билганим учун хавотирли эди. Худога шукур, хаммаси яхшилик билан тугади. Учинчи фарзандни дунёга келтирганимдан сўнг бачадон найчаларини боғлашга ёки яна спираль қўйдиришга кўндиришмоқчи бўлдилар. Мен кўнмадим. Ҳозир ҳомиладорликни олдини олувчи ичга истеъмол қиладиган дори воситаларини афзал кўраман».

Иргашев Дилмурод
Сексолог шифокор
«Кўп йиллар аввал Марказий Осиёда ҳомиладорликдан сақланиш масаласини SHPIEGO университети билан биргаликда ўрганганимизда, шуни аниқладикки, Марказий Осиё аёлларининг 95 %га яқини бачадон ички спиралларидан фойдаланадилар» - дейди сексолог Дилмурод Иргашев. Негадир ушбу усул оммалашган ва кўпчилик аёлллар шуни афзал кўрадилар. Балки бунга ҳомиладорликнинг олдини олувчи бундан ишончли усулларнинг щша пайтда бўлмаганлиги сабабдир. Пациентлар келиб, "Қайси спираль яхшироқ: олтиндан ёки мисдан ясалганими?", деб савол билан мурожаат қилганда, биз уларга таблеткаларни таклиф этамиз. Бироқ, улар «Бу жуда зарарли-ку!», деб жавоб берадилар. Уларнинг фикрича, бундай таблеткаларни истеъмол қилиш вазннинг ошишига олиб келади. Ваҳоланки, бундай эмас.

«Ҳомиладорликдан сақланиш масаласини яхши тушунмайдиган ёшлар кўпчиликни ташкил этади - фикрида давом этади Иргашев. Айниқса ёш аёллар бу ҳақида тасаввурга эга эмас: нари борса, спираль нима эканлигини билишади холос. Ёш келин-куёвлар билан суҳбатлашганимда, улар кўпроқ ҳомиладорликдан сақланиш ҳақида тушунчага оз-моз эга эканлиги ёки жинсий алоқани тўхтатиш ҳақида, кўпроқ спирал ҳақида эшитганлиги ҳақида гапирадилар. Менинг қабулимга келган кўпчилик пациентлар гормонал таблеткалар борлигини, лекин уларни истеъмол қилиш маъқул эмаслигини таъкидлайдилар».

«Шифокор сифатида бизнинг вазифамиз – ҳомиладорликдан сақланишнинг мавжуд усуллари: тўсиқли, ичга истеъмол қилувчи, имплантлар, патчлар ҳақида имкон қадар ахборот бериш. Family planning ҳақида гап кетганда, `ёш оила учун қайси усул мос келиши, жинсий фаолликнинг даврийлиги, ҳомиладорликнинг қай даражада режалаштирилаётганлиги ҳақидаги маълумот ёшларга таҳлил қилиб берилади. Таҳлил натижаларидан келиб чиқиб, ёш оилага ҳомиладорликнинг олдини олишнинг турли усуллари тавсия этилади», - деб хулоса қилади Иргашев.



Дана Опарина

Интернет-издание Anhor.uz