Викторина №1
Савол №1
Тўғри жавоб: Океаннинг номланиши – Тетис бўлиб, шундай номлашни австриялик геолог Э.Зюсс (XIXаср охири) таклиф қилган. Геологлар, океанологлар ва бошқа олимларнинг замонавий тадқиқотлари Ер юзида қадимий океан ҳавзаси мавжуд бўлганидан шак-шубҳасиз далолат беради, у мезозей даврида (200-70 млн йил муқаддам) Европа ва Сибирь минтақавий мавзеларини Африка ва Индостон минтақасидан ажратиб турган ҳамда Атлантика океанини Тинч океани билан бирлаштирган. Ҳозирда бир пайтлар бепоён бўлган Тетиснинг фақат қолдиқларигина (реликт) мавжуд: Ўрта Ер, Қора денгиз, Азов Ороли ва Каспий денгизлари, Тетис собиқ ҳудудининг аксар қисмида эса энг баланд тоғ тизмалари жойлашган, булар: собиқ ҳавза тубида ташкил топган жинслардан тузилган Пиреней, Альп, Карпат, Кавказ, Гиндукуш, Ҳимолай тоғлари кабилардир.
Савол №2
Вода, которая используется для выращивания/создания продуктов на протяжении всего производственного процесса. При производстве продуктов потребления – питание, одежда, предметы гигиены, мебель и все остальное – используется вода. Многочисленные литры «невидимой» воды, которую называют «виртуальной».
Савол №3
Тополь разнолистный или Pópulus heterophýlla. Его можно назвать своеобразным насосом, качающим влагу из водоносного горизонта. Его листья плотные и прохладные, это свидетельство испаряющейся влаги. Именно под ним стоит искать воду.
Викторина №2
Савол №1
Марказий Осиёдаги барча дарёлар Тянь-Шань, Ҳисор-Олой ва Помир тоғларидан бошланади, ушбу ҳудудларда катта ҳажмдаги қор ва музлар тўпланган. Қорли жарликлар, тепалик ва чўққилардан оқиб, майдароқ ариқлар тор водийлар ва дараларнинг тик қоялари ва ёнбағирлари бўйлаб оқадиган йирикроқларига бориб қўшилади. Тоғ дарёлари ўзани тошли бўлиб, сезиларли қияликлар ва сувнинг тез камайиши билан ажралиб туради. Шу боис сув бу ерларда тез, баъзи жойларида шиддат бидан тўлқинланиб оқади. Дарёлар шаҳарлар ва қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлайди, улар тарқалган ҳудудлар бўйлаб тоза сув ва ресурсларни асрашнинг аҳамияти жуда каттадир.
Савол №2
Сиз ичадиган эрталабки қаҳва (230 мл) қарйиб 140 литр виртуал сув истеъмолини талаб этади. Худди шунча миқдордаги сув қаҳвани экиш, ўстириш, ўрамини ишлаб чиқариш учун зарур.
Бошқа томондан олиб қараганда бир ичишлик қора чой тайёрлаш, яъни етиштириш, ишлаб чиқариш ва дамлаш учун 34 литр виртуал сув керак бўлади.
Савол №3
Тўғри жавоб: Бундай ускуна қуёш дистиллятори деб аталади.
Тўғри тайёрланган дистиллятор бир суткада 400-500 мл.гача сувни конденсациялаш хусусиятига эга.
Викторина №3
Савол №1
Сирдарё – Марказий Осиёдаги энг узун дарё. Унга келиб қуйиладиган асосий дарё – Норин билан қўшиб ҳисобланганда Сирдарё ўзанининг узунлиги 2790 км.ни ташкил этади (Амударё узунлиги - 1415 км). Тоғли жойдаги сув тўпланадиган ҳавза майдони 150 минг км2 ҳудудни қамраб олган.
Савол №2
Тўғри жавоб: Ҳиндистондаги Ганг дарёси. "Сифатли чарм сумка ҳар бир аёлда бўлиши зарур" деган тушунча табиатга ўнглаб бўлмайдиган зарар келтирмоқда. Масалан, жаҳоннинг норасмий кўнчилик маркази ҳисобланган Ҳиндистоннинг Канпур шаҳрида Ганг дарёсига хром чиқарилиши меъёрдан минглаб баробар ортиқдир. Асосий кўнчилик саноати корхоналари бир кунда йигирма минг тоннадан зиёд қаттиқ эквивалентдаги, таркибида хром бўлган моддаларни дарёга чиқариб юборади!
Савол №3
Тўғри жавоб: Ферментланган соя мевалари. Poly Glu International корпорацияси мутахассислари махсус кукун – PolyGluни яратишнинг уддасидан чиқишди – у ифлос зарраларни ажратиб, сувни тозалашга ёрдам беради. Ферментланган соя меваларидан олинган ушбу коагулянт атиги бир неча соат ичида кир билан аралашиб кетади ва уни тубга чўкишга мажбур этади. PolyGluнинг атиги бир грамми 5 литр сувни тозалайди ва учинчи жаҳон мамлакатларида сув сифатини сезиларли даражада яхшилай олади. Шунга қарамасдан, ушбу кукун фақат кирни тозалайди холос, вируслар ва микробларга қарши у кучсиз – бунинг учун қўшимча фильтрлар ёки қайнатиш талаб этилади
Викторина №4
Савол №1
Тўғри жавоб: Артемия (Artemia salina) — жабраоёқлилар синфига оид қисқичбақасимонлар. Ғарбий Орол қисмида шу пайтгача сақланиб қолган ягона турдаги ҳайвонлар. Бошқа турдаги организмлар бундай юқори даражадаги туз концентрацияси шароитида яшай олмайди.
Савол №2
Иссиқ сув совуғига қараганда тезроқ музлайди. Ушбу ҳодисани Мпемба Эффекти деб аташади, аммо нега шундай бўлишини ҳеч ким билмайди. Бунда музлаш жараёнида сув сиқилмайди, балки кенгаяди
Савол №3
Энг тежамкор замонавий аралаштиргичлар - аэратор-пуркагичли, иккита оқимли, сенсорлилари. Улар 60 %гача сувни тежаш имконини беради, сув нархи тобора ошиб бораётганини инобатга оладиган бўлсак, бу жуда долзарб масала экани аниқ. Сувни тежаш – яхши одат, табиатни асрашга ёрдам беради, ҳақиқий тежамкорлик ҳиссини вужудга келтиради. Сантехника янгиликлари орасида қўлингизни олишингиз билан сувни ўчирувчи фотоэлементли умивальниклар ҳам мавжуд. Сув ҳаржини камайтиришга ёрдам берувчи нисбатан арзонроқ усуллардан бири – бу кранлар учун учлик пуркагичларни ўрнатиш саналанади. Сифатли аэраторлар 50-70% сувни тежайди. Ушбу ускуналар сувни ҳаво билан аралаштиради, бунда куч ва босим оддий душникидек одатий бўлиб қолса-да, сув камроқ ишлатилади.
Викторина №5
Савол №1
Тўғри жавоб: Бунга ишониш қийин, аммо, ҳа, қуёшда сув мавжуд, аммо у ўзгармас кўринишдадир.
NASA олимлари шов-шувли кашфиёт очишди. Улар Қуёш устида сув бор, аммо у молекуляр кўринишда деган тўхтамга келишди. Ёритгичнинг асосий таркиби водород экани маълум, у ҳарорат тушган тақдирда буғланиб, суюқликка айлана бошлайди.
Олимлар аввал Қуёш устида сув бўлиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилиша олмас эди, чунки унинг ҳарорати Кельвин бўйича 5778 даражани ташкил этади. NASA экспертлари айнан у Ердаги сувнинг дастлабки манбаси бўлиб хизмат қилган бўлиши мумкин, деган тўхтамга келишди.
Савол №2
Тана вазнининг 2%га тенг миқдорда сув йўқотилганида организмнинг сувсизланиш жараёни бошланади. Сувсизланиш даражаси 10% дан ошса, инсон ҳаёти учун хавф туғилади. 12% дан зиёд сувсизланишни шифокорларнинг ёрдамисиз қайта тиклаб бўлмайди.
Савол №3
Гидрогель – бу полимер бирикма бўлиб, ҳақли равишда сув тежовчи технология деб аталади, нисбатан арзон ва фойдаланилиши ҳам оддий. Гидрогель сувсизлантирилган ҳолатда новвот ёки шакарнинг шаффоф кристалларини эслатиб юборади. Аммо сувни шимиш жараёнида у намликни ушлаб турувчи желесимон моддага айланади. Ўзига сувни шимиб олган гидрогелнинг хажми 300 маротабагача ортади, сўнгра аста-секинлик билан ва бир маромда намликни атроф-муҳитга, ерга узатади. Қишлоқ хўжалиги учун гидрогель кукун ёки гранула тарзида чиқарилади (баъзан желесимон шаклда). Кўпинча микроэлементлар ва экинлар учун фойдали бўлган бошқа ўғитлар билан қўшилади, улар намлик билан бирга ўсимликларнинг илдиз тизими атрофида сақланиб қолади ва уларни озиқлантиради. Шу сабабли ўсимликларни экишда гель экиннинг айнан илдизи атрофига жойлаштирилади, суғорганда сув билан микроэлементлар керакли жойда ушланиб қолади, буғланмайди ва тупроққа чуқур сингиб кетмайди. Бу қурғоқчил иқлимли ва бўш ерли ҳудудлар учун аҳамиятли ҳисобланади.
Викторина №6
Савол №1
Тўғри жавоб: Саксовул – чўлларда ўсадиган дарахтсимон ўсимлик.
Саксовулли бутазорлар ҳақида гапирганда улар деярли танасиз эканлиги таъкидланади, чунки ер устидан бошлабоқ у буталана бошлайди, ягона йирик таналилари жуда кам учрайди. Бундай бутазорларни оқизиб бўлмайди, чунки чўкиш хусусиятига эга. Улардан қурилиш ишларида ҳам фойдаланиб бўлмайди. Аммо у чўл шароитларида беназирдир. Бугунги кунда қуриб қолган Орол денгизининг тубини кўкаламзорлаштириш бўйича фаол ишлар амалга оширилмоқда. 338,1 минг га.лик майдонга ишлов берилган, 109,8 минг га ерга 443 тоннадан зиёд саксовул уруғлари сепилган, етиб бориш мушкул бўлган ҳудудларга уруғлар авиация ёрдамида сепилган. Бу инжиқ бўлмаган ўсимлик чўлнинг экстремал шароитларида яшаб кетиш борасида рекордсмен ҳисобланади. Саксовул чанг оқимларига кўпайиш имкониятини бермасдан, ўз илдизлари билан ерни ушлаб туради. Орол денгизи тубида чанг туз ва бошқа майда элементлар билан аралашиб кетган бўлиб, улар нафас олиш тизимига, ва, умуман одамлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Саксовул – ҳақиқий халоскор!
Савол №2
Тўғри жавоб: АҚШ президенти Жон Кеннеди. Бугунги кунда инсоният глобал муаммолардан айниқса ҳавотирда. Улар орасида энг муҳимларидан бири, албатта, ичимлик суви муаммоси. Бу бежиз эмас. Мактаб пайтларданоқ яхши эсимизда қолганки, сувсиз ҳаёт йўқ: одам сувсиз уч кун ҳам яшай олмайди. 1962 йилдаёқ АҚШ президенти Жон Кеннеди шундай деган эди: "Нефть ҳақида унутинг — сув ҳақида бош қотиринг". Дарҳақиқат, бугунги кунда футурологлар ва қатор олимлар сув етишмовчилиги табиий газ заҳиралари тугашидан анча олдин юзага келиши мумкинлигини бир овоздан таъкидлашмоқда. Ўшанда ҳақиқатан ҳам қўрқинчли бўлади. Қашшоқликда, маълумотсиз яшаш мумкин, аммо сувсиз яшаб бўлмайди. Бугунги куннинг ўзидаёқ Африканинг баъзи мамлакатлари аҳолиси тўйгунича сув ичиб олишни орзу қилишади.
Савол №3
Тўғри жавоб: Финляндияда. ЮНЕСКО тадқиқотларига кўра, айнан шу мамлакат жаҳоннинг 122 мамлакати орасида биринчи ўринни олди. Дарвоқе, худди шу тадқиқот натижалари шундан далолат берганки, сайёрамизнинг еттидан бир қисми саломатлик учун хавфли бўлган сувни истеъмол қилади.
Викторина №7
Савол №1
Тўғри жавоб: Исроилда. Замонавий томчилатиб суғориш усули Исроилда туғилгани бежиз эмас. Мамлакатнинг асосий қисми саҳро билан қопланган, майдонининг 60% эса — қурғоқчил иқлимга эга. Афсонага кўра, исроиллик гидротехник муҳандис Симха Бласс ҳиёбондаги йўл четида катталиги билан ажралиб турган дарахтни кўрганида томчилатиб суғориш ғояси ҳақида ўйлаб қолган. Бунинг сабаби эса шу дарахтнинг илдиз тизимини озуқлантираётган трубадаги тешикдан оқиб чиқаётган сув эди. 1959 йилда Симха Бласс сувни томчилатиб етказиб бериш ускунасини ишлаб чиқди ва тақдимотини ўтказди.
Савол №2
Тўғри жавоб: Жун. Жун оқими бўйлаб Тошкент воҳаси ҳудудидаги дастлабки манзилгоҳлар ястанган эди, Шоштепа ҳам шу жумладан. Айнан шу шаҳарчани ўрганиш натижасида олимлар Тошкентнинг ёшини аниқлашга муваффақ бўлишган - 2200 йил. Каналнинг узунлиги 54 км, кенглиги 4 дан 9 метргача, чуқурлиги 2-2,5 метрни ташкил этарди. Жун шимоли-ғарбдан шарққа қараб оқади, қирғоқлари тик жарли, баъзи жойларига бетон ётқизилган эди.
Савол №3
Тўғри жавоб: Хонбанди тўғони. Бу қадимий ирригация иншооти бўлиб, унинг шарафи билан Жиззах чўлида қачонлардир воҳалар гуллаб-яшнаган. Тўғон сув оқимларини бошқарган - ёғингарчилик кўп бўладиган палла – баҳорда у тепаликлардан тушган ариқлар ҳисобига чеккаларигача тўлиб-тошган. Сўнгра сув сатҳи махсус қурилган сув чиқариб юборувчи тешиклар ёрдамида пасайган. Шу боис қурғоқчил ёз мобайнида деҳқон хўжаликлари ҳар доим тоза сув билан таъминланган. Тўғон 1973 йилдан бери республика тоифасидаги ёдгорлик сифатида давлат муҳофазаси остидадир. Тўғон узунлиги тепа қисмида 50 м.дан ортиқ, пастки қисмида - 24 м, бўйи эса 15 м.дан зиёдни ташкил этади. Тўғон махсус сувга чидамли эритма билан ёпиштирилган йўниб текисланган гранит плиткалардан қурилган. Бу эса ўз навбатида Мовароуннахр муҳандис-гидротехниклари Паскаль қонуни деб аталувчи ва фақатгина XVII асрга келиб шакллантирилган суюқликлар босими қонунини ҳисобга олишни билишганидан далолат беради.
Викторина №8
Савол №1
Тўғри жавоб: Чиғир. Баъзи вилоятларда уни чархпалак деб аташади, бу эронча номи. У чўмичли ғилдирак бўлиб, оқим таъсири остида сувни ҳаракатланувчи валга етказиб беради. Бундай ғилдиракларни ҳозирги кунда ҳам кичик сойлар ва ариқларда учратиш мумкин, улар кичик полизларни сув билан таъминлайди. Ўз вақтида улар (чиғирлар аввал Қадимий Мисрда пайдо бўлган) буюк кашфиёт саналарди. Одатда чиғирлар сувни 4 метр ва ундан ортиқ тепага кўтарар, дарёлар ва каналларга, баъзан кўлларга ўрнатилар эди. Кўпинча бир нечта чиғирлардан иборат тизимлар ўрнатилган.
Савол №2
Тўғри жавоб: 2-3 баробар. Томчилатиб суғориш ўсимликнинг илдизи атрофига томчилаб сувни узатиш орқали сувни иқтисод қилишга ёрдам беради. Сув барча ўсимликларга бир маромда бир хил хажмда келиб тушади, бунда визуал кузатиш ва об-ҳавога асосланган ҳолда сув хажмини назорат қилиш мумкин. Ушбу усул сувни тежайди, ҳосилдорликни оширади, ўғитлар сонини камайтиради, суғориш ва очиқ тупроқда ишлов бериш учун меҳнат харжини сезиларли даражада пасайтиради. Бундан ташқари исталган вақт суғориш мумкин, ўсимликлар қовжираб қолмайди.
Савол №3
Тўғри жавоб: Бу фақат баҳорги ёмғирдан озуқа олувчи, сунъий суғорилмайдиган ер бўлиб, унда қишлоқ хўжалиги экинларига сунъий суғорилмасдан ишлов берилади. Одатда, бундай ерларда қуруқликка дош бера оладиган ўсимликлар экилади ёки улар ем-хашак яйловларига айланади. То XX асрнинг ўрталарига қадар лалми экинлар сув етишмовчилиги бўлгани боис Марказий Осиё халқи хўжалигида муҳим роль ўйнаган, лалмиларнинг ҳосилсизлиги эса, очарчиликка сабаб бўлиши мумкин эди. Лалми ерлар муҳим иқтисодий аҳамиятга эга бўлган, чунки суғориш учун ноқулай бўлган ерлардан фойдаланиш имконини яратар эди. Мамлакатимизда лалмикор ерлар чорвачилик фермалари ва ем-хашак етиштирувчиларга ажратилади. Бундай ерлар ем-хашак экинларини етиштириш, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини ўрнатиш мажбуриятлари билан берилади.
Викторина №9
Савол №1
Тўғри жавоб: Ҳовузлар. Булар намликни буғлантирувчи, одатда сув оқиб кетадиган жойлари бўлмаган махсус иншоотлар эди. Бундай ҳавзаларнинг туби ва деворлари лой, тош ёки пишиқ ғиштдан қурилади. Чучук сув табиий равишда тушиши ва тиниши учун ҳовузлар чуқур қазилар эди. Ҳовуздан сувлар хўжалик эҳтиёжлари учун олинар эди.
Савол №2
Тўғри жавоб: одамда касаллик келтириб чиқарувчи личинка. Ришта – думалоқ чувалчанг бўлиб, паразитар касаллик – дранкулёзни келтириб чиқаради. Паразит одам организмига оғиз орқали: ришта личинкалари билан зарарланган эшкаксимон оёқли қисқичбақа мавжуд бўлган сувни ичганда тушади. Одам организмига тушган ришта ичак деворларини емиради ва лимфа томирларига тушади, у ердан эса тана бўшлиғига ўтади. Зарарланган тери участкасига сув текканида унинг урғочиси ўз танасининг олдинги қисмини ташқарига чиқаради ва сувга кўплаб личинкаларни ташлайди, улар цикл ўз поёнига етиши учун эшкаксимон оёқли қисқичбақани ҳалок этиши керак. Ҳовузлардаги сувни ичувчи ҳар иккинчи киши азият чеккан ушбу азобли касалликка қарши курашиш мақсадида шаҳардаги барча ҳовузлар қуритилган.
Савол №3
Тўғри жавоб: 50 ёшда. Айдаркўл кўли қўлбола ҳисобланади, у инсон ва табиат уйғунлигининг энг аъло намуналаридан бири. Унинг суви оқиб кетмайди, Чордарё сув омборида сувнинг ҳаддан зиёд кўпайиб кетиши натижасида пайдо бўлган — 1969 йилда кучли сув тошқини туфайли сув очиқ шлюзлар орқали "Очиққан дашт" - Арнасой пасттекислигига қараб оқа бошлади ва бу ерга ўрнашиб, доимий қўним топди. Бунинг натижасида Айдаркўл, Арнасой ва Тузкон кўллар тизими пайдо бўлди — умумий майдони 4 минг квадрат метр бўлган Тузкон кўли одатда баҳор ойида узоқ бўлмаган муддатга пайдо бўлар ва иссиқ кунлар бошланиши билан йўқ бўлиб кетар эди. Шу тариқа Қизилсувнинг жануби-шарқий қисми ўзининг очиқ осмон каби кўм-кўк эртакнамо воҳасига эга бўлди. Чўлдан пиёда кезиб ўтсангиз, у ҳаводан пайдо бўлгандек дабдурустдан қад ростлайди.
Викторина №10
Савол №1
Тўғри жавоб: 230. Судочье кўлида 230 турдаги қушлар аниқланган, уларнинг 101 тури гидрофил ҳисобланади. Мавсумий миграция вақтида 40-50 дан 100 зотгача гидрофил қушлар тўпланади ва ёз вақтида 20 мингдан 40 минггача қушлар кўлдан қўним топади. Судочье кўли ўз жойлашувига кўра трансминтақавий мигрантлар – Сибирь ва Тундра қушларининг Ғарбий Осиё бўйлаб миграция оқими йўлида жойлашган бўлиб, улар жануб ва жануби-шарққа ва ортига шу йўлдан қайтишади. Ушбу йўл кўплаб турдаги паррандалар учун муҳим роль ўйнайди – уялаш, дам олиш ва озуқаланиш жойи сифатида хизмат қилади.
Савол №2
Тўғри жавоб – қора пленка ерни қуриб қолишдан асраб туради. Тарвузни пленка тагига экиш технологиясидан фойдаланганда ушбу экинни очиқ тупроққа одатий эккандагидан кўра тахминан икки ҳафта олдин ҳосил олиш мумкин. Полиэтилен плёнка тагида ер деярли қуримайди, чунки қалин, қуёш нурини ўтказмайдиган қатлам намликни яхши сақлаб туради.
Савол №3
Тўғри жавоб: Эвкалипт. Сайёрамизнинг энг кўп сув ичувчи ўсимликлари рўйхати тузиладиган бўлса, эвкалипт унда биринчи ўринни эгаллаши шубҳасиз. У суткасига 300 литрдан ортиқ сув ичади. Бир йилда эса – 144 тонна. Унга яна " насос-дарахт" деб таъриф беришлар бежиз эмас, ботқоқларни қуритишдан ундан унумли фойдаланилади. Қиёслаш учун: бир бош карам суткасига бир литрдан бироз ортиқроқ сувни истеъмол қилади холос.
Викторина №11
Савол №1
Тўғри жавоб: Сув ҳаводан конденсацияланади. Шабнам томчилари сув буғлари конденсацияланиши натижасида пайдо бўлади. Бизнинг атрофимиздаги ҳаво сув буғларига эга. Иссиқ ҳаво совуқ ҳаводан кўра кўпроқ намликка эга. Тун мобайнида иссиқ сув совуқ юза билан тўқнашганида ундаги сув буғи совуқ юзада томчилар сифатида конденсацияланади. Бу майда сув томчилари шабнам томчилари деб аталади.
Савол №2
Тўғри жавоб: Кечаси. Томорқадаги ўсимликларни кечаси суғорган маъқул, чунки иссиқлик пасайган, олдинда совуқ тун, сув буғланиши сустроқ бўлади. Кундузи иссиқ кунда ўсимликларни шланг орқали суғормаган маъқул. Барглардаги томчилар линзага ўхшаб куйишни келтириб чиқариши мумкин. Кечаси эса - суғориш, боғ ва томорқада кўкаламзорликни барпо этиш учун энг қулай палла.
Савол №3
Тўғри жавоб: Қишлоқ хўжалиги. Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари қарйиб 90% сув ресурсларини қоплайди, саноат – 1,8–3% сув "ичса", коммунал-маиший эҳтиёжларга 3–6%, энергетика ва бошқаларга – 2–6% сув сарфланади.
Викторина №12
Савол №1
Тўғри жавоб: Кўчатлар ва ўсимликлар остидаги ер ости сувлари даражасини назорат қилиш. Пахтачиликда бу жуда муҳим жараён бўлиб, у ҳосилдорликка таъсир кўрсатади. Дарахтлар ариқлар бўйига сувга соя солиш ва бу билан буғланишни камайтириш учун экилади, шунингдек ўсимликлар шўр ер ости сувлари ортиқча кўтарилмаслиги ва ернинг фаол қатламини тузлантирмаслиги учун уларни ўзига сингдиради. Пахтачиликда биодренаж ролини беда, тол, терак ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳамда дарахтлари ўтайди. Масалан, беда ўсиш даврида 4-20 минг м3/га сув сарфлайди.
Савол №2
Тўғри жавоб: Пахта ва узум. Ҳукуматимизнинг 2019 йил 27 декабрдаги ва 2019 йил 30 мартдаги қарорларига биноан сув тежовчи технологиялардан фойдаланадиган фермерларга давлат субсидиялар ажратади: 1 га майдонга томчилатиб туғориш тизимини жорий этганлик учун - 8 млн сўм; кредитнинг 10% давлат томонидан қопланади; яқинда жойлашган каналлар, дарёлар ва бошқа сув омборларидан 35 га майдонга эга ерларни суғориш учун сув чиқаришга мўлжалланган қудуқлар, насос станциялари қуриш учун 120 млн сўм ажратилади. Бундан ташқари, ташқаридан томчилаб суғориш тизими комплектларини олиб қиришда улар божхона тўловларидан озод қилинади.
Савол №3
Тўғри жавоб: Сувни тўплаш ва сақлаш учун мўлжалланган сунъий ҳовуз. У баҳор фаслида асосан ёғингарчилик ва анҳорлардан озуқланган. Сувни ва унинг ҳароратини сақлаш ҳовуз устига ёпилган тошли гумбаз ҳисобига таъминланган. Шу туфайли бундай иншоот ичи ҳар доим салқин бўлган. Сардобалар кўз қорачиғидек асралган, кузатувчи ва қўриқчи уни муҳофаза қилган. Сардоба ичидаги сувни ифлослантириш катта жиноят саналган. Сувдан ичиш, ҳайвонларни суғориш ва бошқа хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланилган. Улар асосан йирик шаҳарлардаги карвон йўллари бўйлаб жойлашган.